16 ёшли Энди Руис UFC чемпиони билан қай тарзда спарринг жанг ўтказган эди? (видео)

Оғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Энди Руис instagram саҳифасида UFC собиқ чемпиони Aндрей Орловский билан спарринг жанг видеосини жойлаштирди. Ўша пайтда Орловский оғир вазнда UFC нинг амалдаги чемпиони бўлган.

"Мен 16 ёшда эдим, оғир вазн тоифасида UFC чемпиони Aндрей Орловский билан жанг қилиш шарафига муяссар бўлгандим.

У жуда кучли ва "Питбуль" лақабига мос эди. Aммо мен унга озор бера олганман. Раҳмат чемпион! Видео сифати учун узр",-деб ёзади Руис.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)