13 август куни Тошкентда бўлиб ўтадиган супер бокс оқшомига қадар яна қандай тадбирлар ташкил этилади?

Барча 13 август куни бўлиб ўтадиган профессионал бокс оқшомини кутаётган бўлса ажаб эмас. Чунки, Lift промоутерлик компанияси томонидан супер жанг оқшоми ташкил этилиши кутилмоқда. Албатта, Фазлиддин Ғоибназаров, Шаҳобиддин Зоиров, Хеберт Консейсао, Лазизбек Муллажонов, Мужибулло Турсунов каби боксчиларнинг рингга кўтарилишининг ўзиёқ бизни "қайноқ" ва шиддатли жанг кечаси кутиб турганлигини англатади.

Албатта, мазкур жанг кечасидан аввал ўтказиладиган тадбирлар ҳам барчани бирдек қизиқтираётганлиги аниқ. Биз ушбу масала юзасидан LIft промоутерлик компанияси директори Акромходжа Шадиходжаев билан боғландик. Ушбу мутахассисни сайтимизга маълум қилишича, 11 август 16:00 дан бошлаб, ОАВ ва матбуот ходимларини аккредитациядан ўтказиш жараёни бошланади. 18:00 да эса қуръа ташлаш ва матбуот анжумани ташкил этилади. 

12 август куни 16:00-17:00 да вазн ўлчаш ва FACE TO FACE маросими бўлиб ўтади. 13 август куни 18:00 дан "Хумо Арена"да жанглар бошланади. 

Барчангизни "Хумо Арена"да кутиб қоламиз!

Ва ниҳоят, бразилиялик Токио Олимпиадаси чемпиони Ўзбекистонга келмоқда!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!