Сергей Фомин жуфтликлар ўртасида чорак финалга чиқди
Ads
Россиянинг Москва шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан "Фьючерс" туркумига кирувчи турнирнинг жуфтлик баҳсларида чорак финалчилар номи аниқ бўлди.
 
Жуфтлик баҳсларининг биринчи босқичида ҳамюртимиз Сергей Фомин грециялик шериги Маркос Каловелонис билан биргаликда рус теннисчилари Максим Ратниук ва Александер Шевченкони синовдан ўтказди. Улар ўртасидаги ўйинда Сергей ва Маркос 6:2, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Шу тариқа Фомин Ва Каловелонис ярим финал йўлланмаси учун ўтадиган ўйинда Андрей Уваров ва Владимир Королёвга қарши кортга чиқадиган бўлди.