Ўзбекистон U16 терма жамоамиз навбатдаги йиғинни якунлади

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати тайёргарлик дастуридан ўрин олган навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини тамомлади.

Йиғиннинг сўнгги кунида улар Тошкент шаҳар U16 терма жамоаси билан назорат учрашуви ўтказди.

"Чиғатой" стадионида ўтган баҳсда Олим Шокиров шогирдлари 2-2 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.

Назорат учрашуви

Ўзбекистон U16 - Тошкент U16 2-2

Голлар: Р. Турдимуродов 18', 26'

Ўзбекистон U16: Э. Сергеев, Т. Тўхтасинов, М. Абдуразоқов, А. Хусанов, Ж. Бахтиёров, П. Жумахонов, А. Хайруллаев, Р. Исламов, Ш. Акрамов, Ш. Акбаралиев, Р. Турдимуродов.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: К. Тодоров, С. Паёнов, Ж. Отамуродов, А. Қохоржонов, М. Пазилдинов, М. Ўринбоев, М. Усманов, Қ. Хабибуллаев, А.Мўминов, С. Жўрабеков, А. Бегларханов

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)