Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Иорданияни мағлуб этди
Ads

Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси айни кунларда Иорданияда йиғин ўтказмоқда. Йиғин доирасида Иордания ёшлар терма жамоасига қарши 2 марта баҳс юритилиши кўзда тутилган. Бугун дастлабки ўртоқлик ўйини ташкил этилди. Унда Отабек Ғуломхўжаев шогирдилари 2 та тўп фарқи билан ғалаба қозонишди.

Иордания U19 – Ўзбекистон U19 0:2

Голлар: Улуғбек Хошимов, Миржалол Мирзаев.

Ўзбекистон U19: Асадбек Полвонов, Саидазамат Мирсаидов, Алибек Давронов, Иброҳимхалил Йўлдошев, Суннатилла Ҳамиджонов, Жасур Жалолиддинов, Иброҳим Ибрагимов, Диёр Раҳимқулов, Хожимат Эркинов, Улуғбек Хошимов, Руслан Розиев.

Захирадан майдонга тушганлар: Мўминмирзо Қодиров, Хуршид Убайдуллаев, Беҳзод Шамсиев, Мироншох Сатторов, Миржалол Мирзаев, Музаффар Олимжонов, Достон Турсунов, Отабек Жўрақўзиев, Элдор Бегимов.

Минбар

Барча блоглар