Оммавий спорт: Булоқбоши туманида 5 ташаббуснинг ижроси қандай?

Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга бўлган эътиборни жиддий тарзда  кучайтириш, уларнинг маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг миқиёсда жалб қилиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш борасидаги билимларини шакллантириш, мамлакатимиз ёшлари орасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига қаратилган 5 та ташаббус илгари сурилган эди.

бт

Тўғрида, турли қарама-қаршиликлар ортиб бораётган ҳозирги жаҳон майдонларида ёшларимизнинг маънавий иммунитетини ошириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ эканини замоннинг ўзи кўрсатиб турибди.

photoeditorsdk-export

 

Ҳозирда, айнан президентимиз томонидан илгари сурилган ушбу 5 та ташаббуснинг амалий ижроси борасида юртимизнинг барча жойларида салмоқли ишлар амалга оширилаётгани сир эмас.  Жумладан, бизнинг Андижон вилояти Булоқбоши туманига қарашли БЎСМ да ҳам беш ташаббуснинг иккинчиси, яъни “Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтириш” борасида турли хил тадбирлар, турнирлар ўтказилиши йўлга қўйилди.

бу1

Мисол учун, туманимиз марказидаги истирохат боғи майдонлари, БЎСМга қарашли спорт мажмуаси бир сўз билан айтганда марказдаги барча спорт ўйингоҳларида футбол, белбоғли кураш, каратэ, бадиий гимнастика, бокс, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари борасидаги мусобақаларга мезбонлик қилмоқда. Бундай тадбирлар,  ёшлар билан бир қаторда ахолининг бўш қатламлари ўртасида ҳам ташкил этилмоқда.

Албатта, мухтарам Президентимиз томонидан илгари сурилаётган бундай қарорлар, таклифлар ёшларимизни тўғри йўлда тарбиялаш учун биз ўқитувчиларга дастуриламал бўлмоқда.

бип

Эркин ҒОЗИМАТОВ Булоқбоши туман БЎСМ йўриқчиси.