“Насаф ” – “Қизилқум”: Навоийликлар Қаршида фақат бир марта ғалаба қозонишган

Хабарингиз бор 10 май куни Cocа-cola Суперлигаси 8-турига старт берилади. “Насаф” шу куни ўз майдонида Навоийинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур клублар олий лигада шу кунгача 40 бор куч синашишган. Натижалар "аждарлар"нинг устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 24 учрашувда “Насаф”, 7 ўйинда эса “Қизилқум” ғалабага эришган. 9 учрашувда дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати 74:43га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “ Қизилқум ” 7:1, “Қизилқум” – “Насаф” 3:1.

Жамоаларнинг сўнгги ўзаро учрашуви 2018 йил 10 ноябрда Навоийда ўтказилган. Бу учрашув 2:0 ҳисобида якунланган.

Қаршидаги ўзаро баҳсларга оид


Ушбу жамоалар шу пайтгача Қаршида 20 бор куч синашишган. 16 учрашувда  "Насаф" ғалаба қозонган. Бир маротаба навоийликлар Қаршида ғалаба қозонишган. Қолган уч учрашувда кучлар тенг келган. Дарвозаларга жами 65та тўп киритилган. Тўплар нисбати 49:16.

Эътиборингизга, Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.

02.10.2018

Насаф

Қизилқум

4:2

13.07.2018

Насаф

Қизилқум

0:0

30.09.2017

Насаф

Қизилқум

2:0

08.05.2016

Насаф

Қизилқум

2:0

16.04.2015

Насаф

Қизилқум

3:1

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Қизилқум” учрашуви 10 май жума куни Қарши “Марказий” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:50да бошланади.

Минбар

Барча блоглар