Иржи Весел 6 минг евро учун бир ҳафта тер тўкди

Чехиялик Иржи Весел Германиянинг Эккентале шаҳрида ўтказилган "Челленжер" мусобақасида бош совринни қўлга киритди.

Иржи турнирнинг сўнгги учрашувида бельгиялик Стив Дарсисни 6:4, 4:6, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратишга муяссар бўлди.

Шу тарифа Германияда ўтган мусобақада бош соврин соҳибига айланган Веселы 80 рейтинг очкоси билан бирга 6,190 евро пул мукофотини уйга олиб кетди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)