Григор Димитров кучини кўрсатди
Франция пойтахти Париж шаҳрида давом этаётган “Мастерс” турнирида болгариялик Григор Димитров биринчи даврадан ўтиб олди.
 
Григор ушбу босқичда франциялик Уго Умберга қарши кортга чиқди ва уч сетда 4:6, 6:1, 6:2 ҳисобида иродали ғалабага эришди.
 
Шу тариқа Григор "Rolex Paris Masters" турнирининг иккинчи босқичига йўл олди ва унда бельгиялик Давид Гоффинга қарши кортга чиқадиган бўлди.

Минбар

Барча блоглар