Геннадий Головкин қийин ғалабага эришди
Ads

Бир неча дақиқалар аввал ўз якунига етган Нью-Йорк шаҳри "Medison Skver Garden" аренасидадаги профессионал бокс оқшомининг марказий жангида қозоғистонлик Геннадий Головкин рақиби Украина вакили Сергей Деревянченко тўқнаш келди. Биринчи раундда Головкин рақибини нокдаун ҳолатига тушира олди. Лекин Сергей қолган раундларда фаоллашиб, Геннадийни қийин аҳволга ҳам тушириб қўйди. Айниқса, украиналик чармқўлқоп устасининг тана қисмига йўллаган зарбалари оғриқли бўлди. Деревянченконинг дастлабки раундларда қошидан олган жароҳати ҳам бироз халал бергандек таассурот уйғотди. Шундай бўлсада, у ўзида куч топа олди ва номдор рақибига жиддий қаршилик кўрсата олди . Мазкур қарама-қаршилик ўрта вазнда вакант турган IBF чемпионлик камари учун кечган эди. Тўлиқ 12 раунд давом этган тўқнашувда қозоғистонлик боксчи ҳакамларнинг қарорига кўра, ғалаба қозонди ва яна чемпионлик камари сохибига айланди. Деревянченко эса, фаолиятидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

Ҳисоб 114:113, 115:112, 115:112 кўриниш олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Хаёт Юсупов
06/10/2019 10:37
Яшавор ўғлон. Энди ман манликка берилмаснг бўлди. Хали асосий жанглар олдинда.