Фелисиано Лопес антирекорд ўрнатиши мумкин

Испаниялик теннисчи Фелисиано Лопес фаолиятидаги мағлубиятлар сони бўйича рекордни такрорлаш арафасида турибди.

Хозирги кунгача, Фелисианони мағлубиятлар сони 443 тага етган (ғалабаси 485 та). Агар Лопес яна бир бор мағлуб бўлса, ушбу кўрсаткич бўйича рекордчи - франциялик собиқ теннисчи Фабрисс Санторога етиб олади. Фабрисс фаолияти давомида 444 та ғалаба ва 444 та мағлубиятга учраган.

38 ёшли Лопес 2018 йил охирида профессионал фаолиятини якунлашни режалаштирган эди, аммо якунда ундай бўлмади. 2019 йилги мавсумда у хозирча 36 та ўйин ўтказиб, 19 бор ғалаба қозонган.