Екатерина Александрова дугонасини ҳафа қилди

Россиялик теннисчилар Екатерина Александрова ҳамда Анна Калинская учрашувига Москва шаҳри мезбонлик қилди.

Кремль Кубогининг иккинчи даврасидан жой олган ушбу учрашувда Екатерина рақибасига бор йўғи икки геймни бой берди ва ҳар иккала сетда бир хил 6:1 ҳисобида зафар қучди.

Энди Е.Александрова турнирнинг чорак финали босқичида хорватиялик Донна Векич ёки чехиялик Каролина Мухова билан куч синашади.