Дана Уайтдан янгилик... Хабиб Нурмагомедов ва Фергюсон ўртасидаги жанг қачон бўлиши маълумга ўхшайди

UFC раҳбари Дана Уайтнинг сўзларига кўра, Хабиб Нурмагомедовнинг навбатдаги рақиби Тони Фергюсон бўлади.

"Менимча, Тони Фергюсон Хабибнинг кейинги рақиби бўлади. Мен Нурмагомедов ва Фергюсон жангини март ойида Лас-Вегасда бўлишини кутмоқдаман. Шундай экан ушбу жанг бўлишини таъминлаш ҳаракатидаман.

Конор МакГрегор Хабиб билан реванш ўтказишини жуда хоҳлаётганини тушунаман. Aммо Нурмагомедовнинг ўзи ким билан жанг қилишини танлайди. Энди у чемпион ва ўзи қарор қабул қилиш имкониятига эга”,-деди Дана “The Boston Globe”га.