АҚШлик жангчи Жош Барнетт ММА оламининг қайси вакилига таъзим қилишини айтди
Ads

ММА фаҳрийси Жош Барнетт, агар “Bellator” томонидан расман шундай таклиф бўлса, Фёдор Емельяненко билан жангга рози бўлади.

"Мен Фёдор билан жанг ўтказганимдан жуда хурсанд бўлардим, чунки у афсонадир. У менинг дўстим, шунинг учун у билан курашиш истагим ғалати туюлиши мумкин. Чунки дўстлар уришмайди. Aммо, мен уни шунчалик ҳурмат қиламанки, унинг олдида рингда туриш ажойиб бўларди. Фёдорнинг фаолиятидаги улкан воқеаларга гувоҳ бўлганман. Мен унинг нимага қодирлигини биламан. Аввалроқ, бизда жанг ўтказиш учун ҳақиқий имконият йўқ эди. Умид қиламанки, бундай имконият ҳақиқатга айланади. У билан жанг ўтказиш шахсий хоҳишим. Мен унга таъзим қиламан”,- деди Барнетт Дублиндаги “Bellator”  турнирида ОАВ билан суҳбатда.