Анастасия Павлюченкова ҳам чорак финалда ўйнайди

Россиялик теннисчилар Анастасия Павлюченкова ҳамда Варвара Грачёва Москва шаҳрида ўтаётган мусобақада ўзаро рақобатлашди.

Уч сет давом этган муросасиз ўйинда Анастасия улкан тажрибаси сабаб, ёш рақибини 5:7, 6:4, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, "ВТБ Кремль Кубоги"нинг чорак финалида Павлюченкова бошқа бир рус теннисчиси Вероника Кудерметова билан куч синашади.