Зангиотада “Спорт ярмаркаси” ўтказилди
Тошкент вилояти Зангиота тумани Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан туманда жойлашган 14-сонли умумтаълим мактабида “Спорт ярмаркаси” ўтказилди.
 
Унда туман ҳудудларидаги спорт тўгаракларида шуғулланаётган ёш спортчилар, мураббий ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
 
“Спорт ярмаркаси”да болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари ўзларининг спортдаги ютуқларини тенгдош дўстлари ва тадбирга келган меҳмонларга намойиш қилди. Шунингдек, ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари ярмарка иштирокчилари қалбига жўшқинлик бахш этди.
 
– Мазкур ярмаркадда тумандаги учта умумтаълим мактабининг 400 нафардан ортиқ ўқувчиси иштирок этди.Уларнинг деярли барчаси ўзларига қизиқ бўлган спорт турларига қатнашиш бўйича спорт мактаби мураббийларига мурожаат қилишди, – дейди Тошкент вилояти, Зангиота тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Комил Одилов.
 
photo5440474725437516279.jpg
 
photo5440474725437516281.jpg
 
photo5440474725437516289.jpg
 
photo5440474725437516290.jpg
 
photo5440744565347822027.jpg
 
photo5440744565347822028.jpg