Қарши шаҳрида “Олимпия ҳаракати” спорт мусобақалари ўтказилди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 18 ёшдан 23 ёшгача бўлган ўғил ва қизлар ўртасида “Олимпия ҳаракати” спорт мусобақалари ўтказилди.

Ушбу мусобақада ёш спортчилар эркин ва юнон-рум кураши, дзюдо, бокс, таэквондо WTF, каратэ WKF ва енгил атлетика турлари бўйича ўзаро рақобатлашмоқдалар.

“Олимпия ҳаракати” спорт мусобақаларининг юнон-рум кураши бўйича ўтган Қарши шаҳар босқичида  50 нафарга яқин полвонлар иштирок этди.  Мусобақа ғолиб ва совриндорлари Қарши шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан диплом билан тақдирланди.

 

6f87b400-eb8f-47bb-9870-d7138252f4ed