“Машъал” янги мавсумда ҳам уч хил кўринишдаги либосларда ўйнайди
Ads

“Муоборакнефтгаз” МЧЖ нефт, конденсат ва газ маҳсулотларини қазиб чиқаради. Шунинг учун логотипда ўткир кўк (нефт) ва кўк (конденсат) сариқ (газ) ранглари изоҳланган.

mashal logo

“Муборак газни қайта ишлаш заводи ” Табиий газ маҳсулотларини қайта ишлаб, таркибидан пропан, конденсат ва олтин гугурт маҳсулотларини ажратиб олади.

Шунинг учун логотипда қизил (аланга) ва сариқ (газ) рангларда ёзилган. “Машъал” ёзуви аланга маъносини билдиради.

“Машъал” профессионал футбол клуби уч хил кўринишдаги либосларда тўп суради. Уй учрашувлари учун ҳар доимгидай, анъанавийлик рамзларига содиқликни сақлаш учун (шахмат услубида) ўткир кўк ва очиқ кўк (нефт ва конденсат) “Муборакнефтгаз” маҳсулотини англатади. Қизил-сариқ ранглар эса “Муборак газни қайта ишлаш ” заводи маҳсулотини ўзида акс этади.

Учинчи захира ўйин либоси эса оқ рангли бўлиб унда олд қисмига хомийлар рангларини акс этадиган ранглар туширилган (ўткир кўк нефт), (очиқ кўк конденсат), (сариқ ва қизил газ алангаси ) маъноларини билдиради.

Минбар

Барча блоглар