Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги долзарб масалаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги вазифалар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари О.Касимов, мутасадди бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Матбуот анжуманида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 20 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда берилган топшириқлар юзасидан амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги вазифалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Хусусан, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, спорт иншоотларини қуриш, мавжудларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таълим муассасаларини малакали тренерлар ва жисмоний тарбия фани ўқитувчилари билан таъминлаш, спортчиларимиз нуфузли мусобақалардаги иштироки ҳамда соҳага ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш борасида амалга оширилаётганишлар тўғрисида ахборот берилди.

Шундан сўнг матбуот анжуманига ташриф буюрган журналистларнинг саволларига жавоб қайтарилди.

Тадбир якунида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ислоҳотларни жамоатчиликка етказишда алоҳида фаоллик кўрсатган бир гуруҳ журналистларга “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони топширилди.

 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати