Беш кун ичида иккинчи марта рингга кўтирилган ўзбекистонлик яккакурашчи Нурсултон Рўзибоев навбатдаги жангини Бишкек шаҳрида ўтказди.

“WEF GLOBAL 10” турнири доирасида унга мезбонлар вакили Ерболот Оморзаков рақиблик қилди.Ушбу турнирнинг амалдаги ғолиби бўлган Нурсултон ушбу жангда ўз совринини сақлаб қолди ва рақиби биланг дуранг натижани қайд этди. 

18 ноябрь куни Екатеринбург шаҳрида ўтказилган яккакурашлар бўйича мусобақада ҳамюртимиз чеченистонлик Жангчураев Ахматни биринчи раунддаёқ нокаутга учратган эди.

Эслатиб ўтамиз, Нурсултон бундан ташқари 16 декабрь куни Грозний шаҳрида ўтказиладиган аралаш яккакураш жанг санъатлари бўйича "WFCA 44" турнирида ҳам иштирок этади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98