Лондоннинг “Тоттенхэм Хотспур” клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, футболчининг  агенти Мартин Схутс бу борада  “Барселона” раҳбарларини огоҳ қилган.

Бу нарса Маурисио Почеттино  жамоани тарк эца, амалга ошиши мумкин эканлиги айтилмоқда.

Қайд этиш жоиз, каталонияликлар 2017 йилда ҳам Эриксенни ўз сафларига қўшиб олишга ҳаракат қилган эди. Бироқ “шпортлар” ушбу таклифни рад этишган.

Илгарироқ, 26 ёшли футболчини сотиб олиш учун ПСЖ 100 млн фунт тўлашга тайёр эканлиги борасида хабарлар тарқалган эди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98