Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркиянинг Истанбул шаҳрига етиб боргани ва у ерда машғулот ҳам ўтказгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун миллий терма жамоа аъзолари Истанбул – Касабланка йўналиши бўйлаб Марокашга етиб борди. Узоқ муддатли парвозни амалга оширган футболчилар Касабланка шаҳридаги “Farah Casablanca” меҳмонхонасига жойлашишди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Эртадан терма жамоамиз аъзолари Марокашдаги илк машғулотларга киришишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖ 23 март куни Сенегалга қарши, 27 март куни эса Марокашга қарши баҳс олиб боради.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98