Мадриднинг “Реал” клуби ЕЧЛ 1/8 финалида “Наполи”га қарши баҳс олиб бориши тўғрисида барчамиз яхши биламиз. Мадридда кечган илк тўқнашувда мезбонлар Италиядан ташриф буюрган футболчиларнинг устидан 3–1 ҳисобида ғалаба қозонганидан ҳам яхши хабардорсиз. Гарчи дастлабки ўйинда “Реал” ишончли ғалабани қўлга киритган бўлсада, “қироллик клуби” тарихда бир неча бор шундай ҳисобда ютиб туриб, якунда турнирдаги юришини якунлашга мажбур бўлган экан. Қуйида шулар тўғрисида тўҳталамиз.

Умуман, “Реал” еврокубоклар плей-оффида 8 бор дастлабки ўйинни айнан 3–1 ҳисобида ўз фойдасига хал этган.

ЕЧК-1956/57. Ярим финал

“Реал” 3–1 “МЮ”

“МЮ” 2–2 “Реал”

ЕЧКнинг илк мавсумида “Реал” Мэтт Басби бошчилигидаги афсонавий “МЮ” билан кураш олиб боради. Ди Стефанонинг голлари сабаб дастлабки ўйинни ўз фойдасига хал этган “Реал” жавоб баҳсида жанговар дуранг қайд этади ва финалга йўл олади.

ЕЧК-1959/60. Ярим финал

“Реал” 3–1 “Барселона”

“Барселона” 1–3 “Реал”

Дастлабки баҳсда Ди Стефона хамда Пушкашларнинг голлари эвазига ғалаба қозонган “қироллик клуби” жавоб баҳсида ҳам худди шу ҳисобда зафар қучади. Аммо финалда “Айнтрахт”га 7–3 ҳисобида имконият бой берилган эди ўша мавсум.

УEФА кубоги-1971/72. Иккинчи босқич

“Реал” 3–1 “ПСВ”

“ПСВ” 2–0 “Реал”

Айнан шундан сўнг “Реал” 3–1 ҳисобида зафар қучган ўйинларда омад юз ўгира бошлайди. Нуфузи жиҳатдан бироз қуйи ўринда турувчи турнирда иштирок этишга мажбур бўлган “Реал” дастлабки ўйиндаги ғалабадан ҳаволаниб кетди шекилли, жавоб баҳсида эйндховенликларга имконият бой берилади.

ЕЧК-1979/80. Иккинчи босқич

“Реал” 3–1 “Грассхопперс”

“Грассхопперс” 2–0 “Реал”

“Грассхопперс” таркибида тўп сурган Клаудио Сульсер Швейцариядаги баҳсда “дубль” қайд этади ва қарабсизки, “Реал оut”!

УEФА кубоги-1981/82. Чорак финал

“Реал” 3–1 “Кайзерслаутерн”

“Кайзерслаутерн” 5-0 “Реал”

“Реал”нинг Германияга уюштирган мазкур сафари еврокубоклардаги энг йирик икки мағлубиятидан бири сифатида тарихда қолади. Тўғри, мазкур ўйин ЕЧК доирасида эмас эди…

КEК-1982/83. Иккинчи босқич

“Реал” 3–1  “Уйпешт”

“Уйпешт” 0–1 “Реал”

Кубок эгалари кубоги турнири иккинчи босқичида “Реал” Венгрия кубогининг амалдаги соҳиби – “Уйпешт” билан баҳс олиб боради. “Сантьяго Бернабеу”даги ғалабадан сўнг, Будапештда ўтган жавоб баҳсида Карлос Сантильяна томонидан киритилган ягона гол амалда барча нарсани хал этган.

УEФА кубоги-1992/93. Чорак финал

“Реал” 3–1 “Пари Сен-Жермен”

“Пари Сен-Жермен” 4–1 “Реал”

Дастлабки ўйиндаги устунликдан сўнг “Парк де Пренс”да Давид Жинола мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, Иван Саморано ҳисобни қисқартиришга эришади. Аммо Комбуаре томонидан киритилган гол парижликларни ярим финал сари етаклаган эди.

ЕЧЛ-2002/03. Чорак финал

“Реал” 3–1 “Манчестер Юнайтед”

“Манчестер Юнайтед” 4–3 “Реал”

“Олд Траффорд”даги баҳс жуда ҳам қизиқарли кечгани билан қолган ўйинлардан ажралиб туради. Аммо шундай бўлсада, якунда ярим финал йўлланмасига мадридлик футболчилар эга чиқишади.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98