Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич янги мавсумни бошқа жамоада бошлаши ҳам мумкин.

Хабарларга қараганда 30 ёшли хорватиялик футболчи айни дамда “кўк-анор ранглилар”нинг трансфер сиёсатини диққат билан кузатмоқда. Гап шундаки, агар Артур ("Гремио") ва Френк де Йонг ("Аякс") ёзда “Барселона”га сафига келиб қўшилса, Ракитичнинг асосий таркибдаги ўйин вақти қисқариши мумкин. Футболчи эса айнан шундан хавотирга тушмоқда.

Агар Ракитичнинг юқоридаги хавотирлари якунда ҳақиқатга айланса, у бошқа жамоалардан бўлаётган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Маълумот учун, Ракитич якунланган мавсум “Барселона” сафида жами 55та учрашувда иштирок этган ва рақиблари дарвозасига 4та гол уришга эришган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98