Перес Лопетегининг ўрнига 3 нафар мутахассис номзодини кўриб чиқмоқда
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес жамоа бош мураббийи Хулен Лопетегининг ўрнига уч нафар номзодни кўз остига олиб қўйди.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” раҳбари 52 ёшли испаниялик мутахассисни истеъфога чиқариб, унинг ўрнига Антонио Конте (ишсиз), Йоахим Лёв (Германия терма жамоаси) ёки Жозе Моуриньо ("Манчестер Юнайтед") каби мутахассислардан бирини жалб этмоқчи.

Перес юқоридаги уч номзод ичида кўпроқ италиялик мутахассисни олиб келишни хоҳламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Лопетеги бошчилигидаги “Реал” қаторасига 5та ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shohruxxon
21/10/2018 20:56
Konte keliwi kerak