Амалдаги ғолиб "Локомотив" сафарда "Пахтакор"га қарши баҳс олиб борди. "Пахтакор Марказий стадиони"да кечган беллашувда шерлар рақиб дарвозасига жавобсиз 4 та гол киритишди ва ярим финал йўлланмасига эга чиқишди. 

Пахтакор

  • Егор Кримец 21'
  • Тиаго Безерра 53', 82'
  • Игорь Сергеев 89'

Ўзбекистон кубоги 1/4 финал

18/09/2018 20:00

4
:
0
Тугади

Локомотив

    Стадион: "Пахтакор" марказий стадиони, 12397 томошабин

    Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев

    45'
    90'

    • 90+5'

      Учрашув якунланди! Сиз билан яқин икки соат давомида Шаҳзод Холбоев бирга бўлди. SPORTS.uz ни кузатишда давом этинг

    • 90+3'

      Жаҳонгир Аҳмадовнинг зарбасини Игнатий Нестеров ушлаб олди

    • 90'

      Учрашувнинг иккинчи бўлимига 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

    • 88'

      Яхшибоевнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Игорь яқин масофадан дарвозага йўллади

    • 85'

      "Пахтакор"да Черан ўрнига Искандеров туширилди

    • 84'

      Локомотив"да Махарадзе ўрнига Туропов туширилди

    • 83'

      "Пахтакор"да Машарипов ўрнига Яхшибоев туширилди

    • 77'

      Гооол! Безерра! 3:0! Чераннинг пасидан сўнг дарвозабон билан яккама-якка чиққан Тиаго тўпни посбон устидан ошириб ташлади

    • 79'

      Игорь Сергеевнинг зарбаси тўсинга тегди, кейинчалик "Локо" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Сардор Рашидовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

    • 77'

      "Пахтакор"да Гонсалвеш ўрнига Сергеев туширилди

    • 77'

       Безерранинг пасидан сўнг Гонсалвеш йўллаган зарба ноаниқ кетди

    • 74'

      Игорь Йеличга қарши кўпол ўйнагани учун Владимир Козак огоҳлантирилди

    • 72'

      "Локомотив"да Мирзаев ўрнига Ғофуров туширилди

    • 72'

      12397 нафар мухлис ўйинни бевосита стадиондан кузатиб бораётгани маълум қилинди.

    • 71'

      Жалолиддин Машарипов "Локомотив" жарима майдончаси яқинида қўполлик эвазига тўхтатиб қолинди.

    • 70'

       "Пахтакор"да Аҳмедов ўрнига Козак туширилди

    • 68'

      Локомотив"нинг ҳужуми ноаниқ пас туфайли узилиб қолди

    • 66'

      "Пахтакор"да Раҳматуллаев ўрнига Аҳмадов туширилди

    • 65'

      Майдон марказида Икром Алибоевга нисбатан фол ишлатилди.

    • 64'

      "Пахтакор"нинг тезкор қарши ҳужумини Ислом Тўхтахўжаев қайтариб қолди.

    • 62'

      Локо" бурчак зарбасини амалга оширади.

    • 60'

      "Локомотив"да яхши имконият бўлганди. Аммо Сардор Рашидовнинг зарбасини жонли девор қайтарди.

    • 60'

      "Пахтакор"дан Сайфиев огоҳлантирилди

    • 58'

      "Локомотив"да Абдухолиқов ўрнига Рашидов туширилди

    • 56'

      Икром Алибоев берган зарба дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди

    • 55'

      "Локомотив" футболчиларида яхши имконият. Жарима зарбаси

    • 53'

      Гооол! Тезкор ҳужумдан сўнг Гонсалвеш узатган тўпни Тиаго Безерра боши билан яқин масофадан дарвозага аниқ йўллади

    • 48'

      Ислом Тўхтахўжаевга сариқ карточка берилди

    • 45'

      Иккинчи бўлиб бошланди

    • 45+3'

      Биринчи бўлим якунланди! Танаффус

    • 45+1'

      Сардор Мирзаевнинг зарбаси ноаниқ кетди.

    • 45+1'

      Ўйин жуда асабий ўтмоқда

    • 45'

      Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди

    • 44'

      Икром Алибоевнинг зарбаси рикошет ҳосил қилиб, Элдорбек Суюновнинг қўлларига бориб тушди

    • 43'

      Суюновга ҳам сариқ  карточка кўрсатилди

    • 42'

      Садриддин Абдуллаев қизиққонлик қилди ва Рисқуллаев уни четлатди. Ўз навбатида Черан ҳам йиқилишни қойилатди

    • 41'

      Чераннинг кучли ва хавфли зарбасини Игнатий Нестеров қайтаришга эришди

    • 40'

      "Локомотив" жарима майдончаси яқинида Йелич рақиби Черанни йиқитди.

    • 39'

      Дилшод Раҳматуллаевнинг зарбаси ноаниқ кетди.

    • 34'

      Жаримадан оширилган тўпга Анзур Исмоилов боши билан зарба берди. Тўп дарвозанинг устидан ўтиб кетди

    • 33'

      Дилшод Раҳматуллаев ўз жарима майдончаси яқинида тўпни қўли билан тўхтатди. Жарима зарбаси

    • 31'

      Садриддин Абдуллаев Гонсалвешга қарши кўполлик ишлатди. Жарима зарбаси

    • 28'

      Безерра Махарадзени туртиб юборди

    • 27'

      Бугун Гонсалвеш ўнг қанот ярим ҳимоясида ўйнамоқда. Қизиқ, Арвеладзе нимани режа қилган экан?

    • 25'

      "Локомотив" майдонда иккинчи рақам остида ўйнамоқда

    • 23'

      Исмоил Гонсалвешнинг боши билан берган зарбасига аниқлик етишмади

    • 21'

      Машарипов тўпни бурчакдан ўйинга киритиб берди. "Локомотив" жарима майдони ичидаги  пала-партишликдан унумли фойдаланган Кримец Нестеров қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди

    • 19'

      Драган Черанга қарши қўпол ўйнагани учун Кахи Махарадзе огоҳлантирилди

    • 18'

      Игорь Йеличнинг узоқ масофадан тепган тўпига бироз аниқлик етишмади

    • 17'

      "Пахтакор" бурчак тўпи тепди. Машарипов узатган тўпни "темирйўлчилар" қайтариб юборишди

    • 16'

      Игор Йелич қанотдан узатган тўпни Суюнов ушлаб олди

    • 16'

      Майдо марказига яқин жойда Сардор Мирзаевга нисбатан қоида бузилди

    • 14'

      Жарима зарбаси муваффақиятсиз якунланди

    • 13'

      Олег Зотеев рақиб ҳужумчиси Исмоил Гонсалвешга қарши фол ишлатди. "Пахтакор"да хавфли жарима зарбаси

    • 12'

      Рақибларнинг хатоси оқибатида тўп Икром Алибоевга келиб тушди. Ярим ҳимоячининг зарбасига аниқлик етишмади

    • 7'

      "Пахтакор" ҳужумга ўтди. Исмоил Гонсалвешнинг пасига ҳеч ким ета олмади

    • 6'

      Локомотив" бурчак зарбасини амалга оширди. Тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Шу орқали "Пахтакор" қарши ҳужумга ўтиб кетди. Исмоил Гонсалвешнинг зарбаси ноаниқ кетди.

    • 4'

      Тимурхўжа Абдухолиқов рақиб дарвозабони билан бирга бир ҳолатга чиқиб борганди. Аммо ҳужумчи офсайд ҳолатига тушиб қолди.

    • 3'

      Дилшод Раҳматуллаевнинг узоқ масофадан берган зарбасини "Локо" посбони ушлаб олишга эришди

    • 2'

      Жалолиддин Машариповнинг жаримадан узатган тўпини Игнатий Нестеров ушлаб олди

    • 1'

      Ўйин бошланди!

    • 0'

      "Пахтакор" стадионидаги прожекторларнинг бири ўчиб қолганлиги сабаб, ўйин бошланиши бироз чўзилмоқда

    Фикрлар

    Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
    Rakhmonov Jamshid
    18/09/2018 22:05
    Молодец! Пахтакор барибир узимизни кадрдон клуб. 100 йилдан кейин, балки ундан хам купрок йиллар калбимизда булади. Англияда Менчестер Ю, Испанияда Реал ёки Барса каби бу - узбек футболини учиб кетмас, номи, шарафи бор клуб!!!

    «SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

    ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

    Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

    Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
    Электрон манзил: info@sports.uz.
    Телефон: +998 71 233-78-98