Жорий мавсум ўз олдига юксак мақсадларни қўйган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби айни пайтдаги трансфер ойнасидан самарали тарзда фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича “лочинлар” кеча ўз сафига черногориялик ҳужумчи Дарко Никачни қўшиб олишди. У 1990 йилнинг 15 сентябрида таваллуд топган. Ўтган мавсумни Подгорицанинг “Будучность” жамоасида ўтказиб, миллий чемпионат баҳсларида 9та, мамлакат кубоги ўйинларида 3та – жами 12та гол урган. “Будучность” клуби ўтган мавсумда 2-ўринни қўлга киритиб, кумуш медаль соҳибига айланган. Ундан олдинги мавсумда эса мазкур жамоа чемпион бўлган.

Қайд этиш лозимки, Дарко Никач Черногория терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. "Навбаҳор"нинг янги легионери 30-рақам остида тўп суради.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98