Кеча “Лужники”да бўлиб ўтган ЖЧ-2018 финалида Францияга имкониятни бой бериб, кумуш медалларни қўлга киритган Хорватия терма жамоаси футболчиларини ўз юртларида ҳам мукофот кутиб турибди.

Novac нашри тарқатган хабарга кўра Хорватия ҳукумати ўз қаҳрамонларининг ҳар бирига 9,5 минг евродан мукофот пули топширади. Бош мураббийи Златко Далич эса 8 минг евро, мураббийлик штабининг қолган аъзолари ҳамда делегация аъзоларига 13 минг евро берилади.

Маълумот учун, мукофот пуллари тўғрисидаги ушбу қарор 2017 йилнинг 21 декабрь куни қабул қилинган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98