Каталониянинг “Барселона” клуби “Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманн билан тўлиқ келишувга эришди. Энди франциялик футболчи фаолиятини “кўк-анор ранглилар” сафида давом эттиради.

Берилган маълумотларга кўра каталонияликлар яқин вақт ичида 27 ёшли футболчи билан 5 йиллик шахсий келишувни имзолашади ва шундан сўнг “матрасчилар” билан унинг трансфери борасида хотиржам музокараларга киришади. “Барселона” пойтахт клуби билан илиқ муносабатларни сақлаб қолиш учун уларга 115 млн евро таклиф қилмоқчи. Агар “Атлетико” музокаралардан бош тортса, каталонияликларда Гризманни қўлга киритиш учун фақат бир йўл қолади. У ҳам бўлса футболчининг шартномасида белгилаб қўйилган 100 млн евролик товон пулини тўлаб, уни сотиб олиш.

Гризманнинг “Барселона”га трансфери 1 июль куни эълон қилинади. Айнан шу куни Европада ёзги трансфер деразаси расман очилади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98