Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес жамоа тез орада супер трансферларни амалга оширишини айтди.

“Биз – “Реал” Мадридмиз. Биз доимо кўпроғини хоҳлаймиз. Янги харидлар? Биз ажойиб таркибга эгамиз ва бу таркиб тез орада фантастик футболчилар билан кучайтирилади”, - дейди Перес.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Перес “Челси”нинг икки етакчи футболчиси – Эден Азар ҳамда Тибо Куртуаларнинг трансфери учун 250 млн евро сарфлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98