Кеча бўлиб ўтган Россия – Миср (3:1) учрашувидан сўнг мисрликлар устози Эктор Купер ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Бизда иккинчи бўлимда 10-15 дақиқа ёмон ўйин кўрсатдик. Баъзан бунақаси ҳам бўлиб туради. Биз ҳимояда яхши ўйнамадик ва қўпол хатоларга йўл қўйдик. Биз биринчи бўлимни ажойиб ўтказдик деб ҳисоблайман. Лекин биз қандайдир 10-15 дақиқани деб мағлуб бўлдик. Умуман олганда бугунги ўйин мени қониқтирди. Футболчилар ўзларининг энг яхши жиҳатларини кўрсатишди. Лекин баъзан яратилган имкониятлардан ҳам фойдалана билиш керак.

Салоҳнинг ўйини? Бизнинг жамоада унинг меҳнатини ҳеч ким инкор эта олмайди. У бугун ўзини яхши ҳис қилди ва яхши формада эди. У жамоа учун керакли футболчи. Бугун у яхши ўйнади деб ўйлайман”, - дейди россияликлар бош мураббийи.

Эслатиб ўтамиз, Миср илк турда Уругвайга 1:0 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98