Лондоннинг “Челси” клуби раҳбарияти яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида ҳужумчи Альваро Мората ва ярим ҳимоячи Тьемуэ Бакайоколарни сотишни режалаштирмаяпти.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” фақат бир ҳолатда, яъни футболчиларнинг ўзлари кетиш истагини билдиришсагина уларни қўйиб юборади. Ўз навбатида Мората “Ювентус”га, Бакайоко эса “Монако”га қайтмоқчи. Бироқ, лондонликлар Кевин де Брюйне ва Муҳаммад Салоҳ каби футболчилар билан юз берган ҳолатни қайтарилишини исташмаяпти. Таъкидлаш керакки, юқоридаги икки футболчи “Челси”дан кетгач, бошқа жамоалар таркибида тўп суришиб, дунёнинг энг кучли футболчиларига айланишди.

“Челси”дагилар Мората ва Бакайоко янги мавсумда ўзларини янада яхшироқ кўрсатишларига ишонишмоқда.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98