“Аугсбург” дарвозабони Марвин Хитц фаолиятини Дортмунднинг “Боруссия” клубида давом эттирадиган бўлди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича 30 ёшли швейцариялик посбон дортмундликлар билан 2021 йилга қадар шартнома имзолади. Қайд этиш лозимки “Аугсбург” билан шартномаси якунланган Хитц “Боруссия” сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди.

Маълумот учун, Хитц жорий мавсум Бундеслигада жами 32та ўйинда иштирок этган ва 9та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98