Мадриднинг "Реал" клуби форварди Карим Бензема УЕФА Чемпионлар лигасининг бу мавсумида ким фаворитлигини айтди.

“Бу мусобақада кўплаб кучли жамоалар борлигини биламиз. Агар мендан турнир фаворити ким деб сўрасангиз ҳар доимгидек “Реал” деб жавоб берган бўлардим. Ушбу жамоа ҳамиша ўз олдига барча совринларни қўлга киритишни мақсад қилади”, - дейди франциялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” ўтган йиллар давомида Зинедин Зидан қўл остида кетма-кет 3 марта ЕЧЛда зафар қучган эди. Аммо, франциялик мутахассис сўнгги чемпионликдан сўнг ўз хоҳиши билан истеъфога чиққан эди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98