“Барселона”га ўтгач ишлари юришмаётган ярим ҳимоячи Андре Гомеш фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Corriere dello Sport тарқатган хабарга кўра португалиялик футболчини "Наполи" клуби ўз сафида кўрмоқчи. Қайд этиш лозимки, Гомешнинг трансферини шахсан жамоа бош мураббийи Маурицио Сарри истамоқда ва бу унинг жамоада қолиши учун раҳбариятга қўяётган асосий талаблардан бири.

Ўз навбатида “Барселона” ҳам Гомешни ушлаб турмоқчи эмас ва уни ёзда трансферга қўйишни режалаштирмоқда.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98