Барселона клуби бугун “Реал” меҳмони бўлади
Ads

Бугун Испания Ла Лигасида 5-турдан ўрин олган бир қатор баҳслар бўлиб ўтади. Ҳусусан, Мадриднинг “Реал” клуби ўз майдонида Барселонанинг “Эспаньол” клубини қабул қилади.

Учрашувга оид қизиқарли фактлар:

- “Реал” кетма-кет 5та ўйиндан буён ўз майдонида “Эспаньол” устидан ғалаба қозониб келмоқда.

- “Эспаньол” “қироллик клуби”ни “Сантьяго Бернабеу”да сўнгги марта 1996 йил 21 апрелда мағлубиятга учратган.

- “Реал” ўз майдонида ўтган сўнгги 4та ўйиндан буён ғалаба қозониб келмоқда.

- “Эспаньол” эса сафарда ўтказган сўнгги 5та ўйинидан фақат 1тасида мағлубиятга учраган ҳолос.

"Реал" – "Эспаньол"

Стадион: "Сантьяго Бернабеу" (Мадрид, Испания)

Бошланиш вақти: 23:45

Бош ҳакам: Антонио Мигель Матеу Лаос (Валенсия)

Тахминий таркиблар:

"Реал": Куртуа – Одриосола, Варан, Рамос, Марсело, Модрич, Кроос, Себальос, Бэйл, Асенсио, Бензема.

"Эспаньол": Диего Лопес – Давид Лопес, Хави Лопес, Эрмосо, Вила, Дардер, Рока, Гранеро, Иглесиас, С.Гарсия, Баптистау.

Минбар

Барча блоглар