Бокс бўйича ўрта вазнда жаҳон чемпиони мексикалик Сауль Альварес трансляциялар бўйича DAZN тизими билан шартнома имзолади, дея хабар беради ESPN нашри. Бу келишув унга 365 миллион доллар маблағ келтиради.

Бу шартнома спорт тарихида молиявий томондан энг йирик келишув ҳисобланади ва янги рекорд сифатида тарихдан жой олади. Беш йилга мўлжалланган шартномага кўра, боксчи 11 та жанг ўтказиши керак.

Аввалроқ энг йирик шартномани бейсболчи Жанкарло Стэнтон “Майами” жамоасида 13 йил давомида 325 миллион доллар ишлаб топган.

15 декабр куни Альварес ўзининг навбатдаги жангини Рокки Филдингга қарши ўтказади. Жанг Буюк Британияда бўлиб ўтади. DAZN спорт воқеаларини трансляция қилади. Бу тизим шунингдек, баъзан Италия чемпионати ўйинларини ҳам трансляция қилиб туради.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98