Профессионал боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров навбатдаги жангини Малайзиянинг Субанг-Жая шаҳрида ўтказди.

12 раунд этиб белгиланган мазкур тўқнашувда ҳамюртимизга венгриялик тажрибали чарм қўлқоп устаси Лацло Тоз рақиблик қилди. Жанг якунига кўра, Қудратилло очколар бўйича жанг ғолиби деб топилди.

Венгриялик спортчи бунга қадар профессионал рингда жами 29 та жанг ўтказиб, шулардан 25 тасини ғалаба (17 нокаут) қозонган бўлса, 1 марта дуранг қайд этган эди.

Шундай қилиб, Қудратилло “World Boxing Council Silver” чемпионлик камарини муносиб ҳимоя қилди.

Эслатиб ўтамиз, Қудратилло Абдуқаҳҳоров эса профессионал рингга 2015 йил октябрида кириб келган ва шу вақтга қадар 13 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини ғалаба билан якунлаган. 9 тасида рақиблари устидан муддатидан олдин зафар қучган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98