Бокс бўйича супер оғир вазн тоифасининг собиқ мутлоқ жаҳон чемпиони америкалик Майк Тайсон пойтахтдаги халқаро хизмат марказида Tashkent City’ги Gardens Residence кўп қаватли турар жой комплексидан кўчмас мулк эгасига айланди.

Таниқли спортчи бинодаги хонадонни қонунийлаштирган. Бу иншоот 2019 йил охири ва 2020 йил бошида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Айни дамда бинони қурувчи компания барчага собиқ боксчи олган бинодан хонадон олишни ва боксчига қўшни бўлишни таклиф қилмоқда, хабар беради Trend агентлиги.

Маълум бўлишича, Gardens Residence премиум классдаги 9 уйдан иборат бўлади. Унда 44 м2’дан 260 м2’гача майдонга эга 1138 квартира бўлади. Комплексни лойиҳалаш ва қурилишида Британиянинг ARUP архитекторлар бюроси, лойиҳалаш бўйича Туркиянинг Özguven компанияси ва Сингапурнинг Maven консалтинг компанияси иш олиб бормоқда. Қурилиш ишларининг сифатли бажарилиши назорати билан Туркиянинг PMO Management & Consultancy компанияси шуғулланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил май ойида бир қанча ижтимоий тармоқларда сентябр ойида афсонавий боксчи Майк Тайсоннинг Ўзбекистонга келиши ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун: Майкл Жерард “Майк” Тайсон – оғир вазн тоифасида фаолият юритган америкалик профессионал боксчи. Бокс тарихидаги энг машҳур боксчилардан бири. Биринчи оғир вазн тоифасида ўсмирлар ўртасидаги Олимпиада чемпиони (1982). Профессионал ўртасида оғир вазн тоифасида мутлоқ жаҳон чемпиони (1987-1990). WBC (1986-1990, 1996), WBA (1987-1990, 1996), IBF (1987-1990), The Ring (1988-1990) версиялари бўйича жаҳон чемпиони. Чизиқли чемпион (1988-1990) – бу боксда норасмий “бошқа одамни урган” деб аталади.

Тайсон шунингдек, бир қанча жаҳон рекордлари соҳиби ҳам ҳисобланади. Уларнинг кўпчилиги ҳалигача янгиланмага: Оғир вазн тоифасида энг ёш чемпион (20 ёшу 144 кун); оғир вазн тоифасида энг ёш мутлоқ чемпион (21 ёш); дебют вақтидан бошлаб чемпионлик титулларига қадар ва оғир вазнда мутлоқ жаҳон чемпионлигини қўлга киритгунча энг кам вақт сарфлаган боксчи (1 йилу 8,5 ой ва 2 йилу 5 ой).

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98