Анна Сидорова дугоналари билан Олимпиадага бормоқчи

415

Анна Сидорова дугоналари билан Олимпиадага бормоқчи

2018 йили Жанубий Кореяда бўлиб ўтади қишки Олимпия ўйинларининг керлинг баҳсларида Россия шарафини ҳимоя қилиш учун Моисеева ҳамда Сидорова жамоалари ўртасида саралаш баҳслари ўтказилмоқда.

Сочи шаҳрида ўтаётган саралаш баҳсларининг илк учрашувида Сидорова жамоаси Моисеевага 6:9 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Сидорова жамоаси шарафини Анна Сидорова, Маргарита Фомина, Александра Раева, Нкеирука Езех, Алина Ковалева ҳимоя қилмоқда.

Моисеева жамоасида Виктория Моисеева, Уляна Василева, Галина Арсенкина, Юлия Гузиева, Юлия Портунова каби истеъдодли спортчилар иштирок этмоқда .

Эслатиб ўтамиз, мусобақада ғалаба қозонган жамоа қишки Олимпия ўйинларида Россия шарафини ҳимоя қилади.

Sports.uz