КХЛда нима гаплар?

724

КХЛда нима гаплар?

 Россияда КХЛ чемпионатининг навбатдаги тури кутилмаган натижаларга бой ўтди.

Хоккей чемпионатида  “Амур” жамоаси «Платинум-арена» спорт мажмуасида  “Кунлун”ни қабул қилди. Қизиқарли ўтган баҳсда мезбонлар рақибларини 2:1 ҳисобида мағлуб қилди.

“Сибир муз спорт саройида” ўтган “Сибирь” ва “Металлург Мг” учрашувида 1:2 ҳисоби қайд этилган бўлса, “Авангард” “ОМСК” аренада “Автомобилист”ини  2:1 ҳисобид енгди.

Голларга бой ўтган “Барис” ва “Трактор” учрашуви 4:3 ҳисобида якунланди. “Югра” кутилмаганда “Лада”га  3:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Шунингдек, сафарда ўйин ўтказган“Йокерит” мезбон жаома “Северсталь”ни 2:3, “Торпедо” эса “Слован”ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

 Sports.uz