865

Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби форварди Александр Кокорин фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Берилган маълумотларга қараганда 26 ёшли россиялик футболчига “Эвертон” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бунинг учун “ирисчилар” “Зенит”га 20 млн евро тўлашга тайёр. Бу борадаги музокаралар баҳорда давом эттирилиши ва ушбу трансфер ёзда амалга оширилиши мумкин.

Футболчининг ўзи ҳам топ клублардан таклифлар бўлса, жамоасини ўзгартиришга қарши эмас.

Sports.uz 2018