Холли Холим 2017 йилда 15 маротаба USADA антидопинг комиссияси томонидан текширилди

231

Холли Холим 2017 йилда 15 маротаба USADA антидопинг комиссияси томонидан текширилди

UFC жангчиси Холли Холим 2017 йилда 15 маротаба USADA антидопинг комиссияси томонидан текширилди ва ўтган мавсумда энг кўп тестдан ўтган спортчига айланди.

2017 йилда шунингдек, Ти Жей Диллашоу, Крис «Сайборг» Жустино, Тиша Торрес 14 маротаба текширилган бўлса, Витор Белфорт, Рэй Борг, Даниэль Кормье, Андерсон Сильва 13 маротаба USADA томонидан тест синовларига чақиртирилди. 12 маротаба эса Эдди Альварес, Хосе Бенавидес, Алексис Девис, Деметриус Жонсон, Стипе Миочич устидан тест ўтказишди. Машҳур Конор МакГрегор эса 6 маротаба допинг текширувига борган.

МДҲ жангчилари рўйхатида 12 маротаба  Валентина Шевченко, 11 – Хабиб Нурмагомедов, 8 – Андрей Орловский, Алексей Олейник ва Марина Мороз, 6 – Александр Волков каби спортчилар допинг назоратидан ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Ронда Раузи 12 ой мобайнида бирор маротаба допинг текширувидан ўтмаган.

Sports.uz

Ўхшаш хабарлар

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.