419

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Фернандо Торрес франциялик жамоадоши Антуан Гризманнинг бошқа клубга ўтиши борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Атлетико” дунёнинг энг яхши футболчиларини олиб келишга ва ўзида сақлаб туришга қодир. Гризманн ҳозир жамоамизда ва барчамиз уни биз билан қолишини истаймиз. Бироқ, унинг ўзидан ҳам келажаги борасида сўраш керак. Унинг ўзи нимани истамоқда.

Менинг шартномамга келадиган бўлсак, у яна ярим йилдан сўнг тугайди. Аммо мен шу ерда қолмоқчиман. Бош мураббий биан муносабатларим яхши ва мен уни сақлаб қолмоқчиман”, - дейди Торрес.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Гризманн "Барселона" билан келишиб олганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, кейинроқ каталонияликлар ушбу хабарларни инкор этишди.

Sports.uz 2018