"Сток Сити"ни ким бошқариши маълум бўлди

205

Каталониянинг “Эспаньол” клуби бош мураббийи Кике Флорес “Сток Сити”ни бошқаришга жуда яқин турибди.

The Independent нашрининг хабар беришича ўтган ҳафта Марк Хьюзни истеъфога чиқарган “Сток” раҳбарияти Флорес билан келишувга эришган. Унга кўра 52 ёшли испаниялик мутахассис инглиз клубидан йилига 4 млн евро маош олади.
Айтиш лозимки, Флорес учун Англия премьер-лигаси бегона эмас. Боиси, у бундан аввал “Уотфорд” клубида ҳам фаолият олиб борган.

Маълумот учун, “Сток Сити” АПЛнинг ўтган 22та тур якунларига кўра 20 очко билан 18-ўринда бормоқда.