1028

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун БАА Про лигасида 12-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ҳамюртимиз Отабек Шукуров фаолият олиб борадиган “Шаржа” клуби сафарда “Ан-Наср”га қарши баҳс олиб борди.

Ҳамюртимиз ушбу ўйинни асосий таркибда бошлади ва 90 дақиқа ўйнади. Эътиборлиси, Шукуровнинг расмий дебют баҳси саналган ушбу ўйинда “Шаржа” 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Ушбу ғалабадан сўнг, “Шаржа”нинг жамғарган очколари сони 13 тага етди ва жамоа 12 жамоа орасида 7-ўринга кўтарилиб олди.

БАА Про Лигаси. 12-тур

“Ан-Наср” – “Шаржа” 1:2.

Sports.uz 2018