Шоҳжаҳон Эргашевнинг чемпионлик жанги қачон бўлади?

1715

Шоҳжаҳон Эргашевнинг чемпионлик жанги қачон бўлади?

Хабарингиз бор, бугун Енгилмас боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев юртимизга қайтиб келди. Спортчимиз Ислом Каримов номли Тошкент халқаро аеропортида кенг жамоатчилик томонидан кутиб олинди.

Шоҳжаҳон Эргашевни қандай кутиб олишди? (Фоторепортаж) 
Нокаутчи боксчимиз ОАВ вакилларига интервью берар экан, ўзининг янги режалари ва навбатдаги жанги ҳақида тўхталиб ўтди:

-Мен ўтган жангда бор кучим билан жанг қилганим йўқ, кейинги Америкадаги жангдаримда ўзбек ўғлонларининг қандай кучга эканини барчага кўрсатиб қўяман.

Сони Фредерикссонга қарши баҳсдан сўнг дунё рейтингида анчагина юқорилайман ва бу мени чемпионлик жангимга янада яқинлаштиради. Катта эҳтимол билан чемпионлик жангим шу йилнинг апрель ойида бўлади, -дейди Шоҳжаҳон.