5617

Профессионал фаолиятида муҳим жанглардан бирига қизғин ҳозирлик кўраётган енгилмас боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев (11-0, КО 11) ўзининг навбатдаги жангини америкалик Сони Фредриксонга (18-0-0, КО12) қарши ўтказишидан хабарингиз бор.

Боксчилар мазкур жанг олдидан анъанага кўра, вазн тортиш маросимида иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, жанг 12 январ куни (Тошкент вақти билан 13 январ куни соат 08:00да бошланади – SPORTS.uz) Нью-Йоркдаги “Turning Stone Casino Resort” аренасида ташкил этилиши режалаштирилган.

Юртимиздаги кўпчилик бокс мухлисларининг хоҳиш ва истакларига кўра, жанг SPORT телеканалида тўғридан тўғри намойиш этилади.

Sports.uz 2018