“Реал” Мадридда “Валенсия”га 47 маротаба гол урди

620

“Реал” Мадридда “Валенсия”га 47 маротаба гол урди

Баскетбол бўйича Европа лигаси чемпионатида 13-тур баҳслари ўтказилмоқда.

Унда Испаниянинг “Реал Мадрид” ва “Валенсия” жамоалари ўзаро куч синашди. Мадрид шаҳрида ўтган ушбу ўйинда “Реал” азалий рақиби устидан қийинчилик билан 47:44 ҳисобида ғалаба қозонди.

Туркияда “Фенербахче” Сербиянинг “Црвена Звезда” клубини 82:56 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, “Жальгирис” (Литва) ва “Бамберг” (Германия) жамоалари ўртасидаги учрашув 88:84 ҳисобида якунланди. Грециянинг “Панатинаикос” жамоаси ўз майдонида Исроилнинг “Маккаби FOX” клубидан 85:70 ҳисобида устун келди.

Чемпионатда бугун “БК Химки” (Россия)  –  “Анадолу Эфес” (Туркия) “Олимпиакос” (Греция)  –  “ЦСКА” (Россия), “ЕА7 Милан” (Италия)  –  “Баскония” (Испания), “Барселона” (Испания)  –  “Уникаха” (Испания) жамоалари ўзаро рақобатлашади.

Sports.uz