«Реал Мадрид» қийинчилик билан «Фенербахче»ни енгди

415

«Реал Мадрид» қийинчилик билан «Фенербахче»ни енгди

Баскетбол бўйича Европа лигасининг 15-турида Туркиянинг «Фенербахче» клуби Испаниянинг «Реал Мадрид» жамоасига қарши баҳс олиб борди. «Улкер Спортс Арена» саройида ўтказилган учрашувда «Реал Мадрид» мезбонларни 79:77 ҳисобида мағлубиятга учратди. Испания жамоаси сафида ўйнаган Лука Дончич учрашув давомида 20 очкога эришди.

Латвиянинг «Жалгирис» жамоаси ўз майдонида Грециянинг «Олимпиакос» клубини 74:68 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, «Маккаби ФОХ» (Исроил) эса «Уникаха» (Испания)га 78:89 ҳисобида имкониятни бой берди. Шунингдек, Испаниянинг «Валенция»си ушбу турда Грециянинг «Панатинаикос» жамоасини 67:63 ҳисобида енгди.

Sports.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.